Бухорода савдо маркази 2,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-торож қилди
3-саҳифа
−
11:30 190 1 дақиқа
Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида 2,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Маълум қилинишича, “Ўзэнергоинспекция“ ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Бухоро шаҳрида жойлашган савдо комплексида ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзгартириб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида, электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 639 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, мазкур истеъмолчи 2025 йилда ҳам худди шундай қоидабузарликни содир этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида якка тартибдаги тадбиркорга қарашли ишлаб чиқариш корхонаси табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ундан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланганди.
Live
БарчасиStarship космик кемаси илк бор орбитага йўл олди
28 Сентябрь