Биз урушнинг охирги босқичидамиз – Зеленский
Олам
−
11 Октябрь 2023
16188Украина Президенти Владимир Зеленский ҳозир Россия билан урушнинг охирги босқичи эканини, бироқ бу босқич энг қийини бўлишини айтди. Бу ҳақда у Руминиянинг “Digi24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бу урушнинг охирги босқичи. Бу ўрта эмас. Биринчи давр – ишғол, кейин ҳужумни тўхтатиш ва ташаббусни қўлга олиш. Ўйлайманки, биз охирги қисмдамиз. Бизда жуда кўп қўрқувлар бор: пул, қурол. Аммо биз охирги, энг қийин қисмида турибмиз", деган Украина раҳбари
Шунингдек, Зеленский Украина қарши ҳужумга ўтаётгани, Россия унинг ҳудудларини тарк этишини аниқ билишини айтган.
“Менимча, бу қачон рўй беришини биламан, лекин буни сизга айта олмайман”, дейди Зеленский.
Бундан ташқари, у мамлакатда уруш давом этар экан, президентлик сайловида иккинчи муддатга ўз номзодини қўйишини билдирган.
“2024 йилда уруш давом этса ва сайловлар ўтказилса, мен ўз ватанимни ҳеч қачон ташлаб қўёлмайман”, дея таъкидлаган Украина Президенти.
Маълумот учун, Зеленскийнинг президентлик муддати келаси йилнинг март ойида тугайди. Унинг қуролли тўқнашув пайтида қайта сайланиши Украина конституциясига зид эмас.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Владимир Зеленский Канадага борганида сайловларга тайёрлиги, аммо бюджет маблағлари айни пайтда қуролдан бошқа мақсадларга сарфланишини жамият қўллаб-қувватламаслигини айтганди.
LiveБарчаси