Халқ бюджет пулларини қуролдан бошқа нарсага сарфлашимизни истамайди – Зеленский

Олам

image

Владимир Зеленский сайловларга тайёрлиги, аммо бюджет маблағлари айни пайтда қуролдан бошқа мақсадларга сарфланишини жамият қўллаб-қувватламаслигини билдирди. Бу ҳақда у Канададаги матбуот анжуманида сўз очди.

Унинг сўзларига кўра, уруш давридаги сайловлардаги энг катта муаммолар кузатувчиларнинг мавжудлиги, ҳарбийлар, вақтинча босиб олинган ҳудудлар аҳолиси ва хориждаги украиналиклар томонидан овоз бериш ҳамда сайловолди ташвиқотини молиялаштириш билан боғлиқ хавфсизлик масаласидир.

"Агар бугун парламент ёки ҳукумат пулни қуролдан ташқари у ёки бу йўналишга сарфламоқчи бўлса, жамият уни қўллаб-қувватлашга тайёр эмас. Нафақат тайёр эмас, балки у имкон қадар бунга қарши, чунки уруш кетмоқда. Уруш пайтида айрим сайловларни ўтказиш қонун билан тақиқланган. Мен мутлақо тайёрман. Лекин, хавфсизлик сайловнинг мураккаб элементидир. Биринчи қийинчилик шундаки, сайловлар демократик ва ошкора ўтиши керак. Улар хандақда қандай овоз беришади? Бу шуни кўрсатадики, ҳамма нарса бомба бошпаналарида бўлиши керак, чунки биз Россияни биламиз, у барчани ўлдирмоқчи”, деган Зеленский.

Маълумот учун, Украинада навбатдаги президентлик ва парламент сайловлари 2024 йилда ўтказилиши керак эди, бироқ ҳарбий ҳолат даврида сайловлар ўтказилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг