“Биз урушдамиз”. Нетаньяху халқига мурожаат билан чиқди
Олам
−
07 Октябрь 2023
13912Бугун, 7 октябрь куни Исроилда рўй бераётган воқеалар фонида мамлакат Бош вазири Биньямин Нетаньяху исроилликларга мурожаат билан чиқиб, содир бўлаётган нарса тўлақонли уруш эканини айтди. Унинг мурожаати Бош вазирнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди.
“Исроил фуқаролари, биз урушдамиз, операцияда эмас, урушда. ҲАМАС бизга қарши уруш эълон қилди”, дейди Нетаньяху.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, у хавфсизлик идоралари раҳбарларини йиғиб, аҳоли яшайдиган ҳудудларни жангарилардан тозалашни буюрган.
“Бу операция аллақачон амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, мен захираларни кенг миқёсда сафарбар қилишга буйруқ бердим. Душман бу уруш учун олдин ҳеч қачон кўрилмаган товон тўлайди”, дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Ғазодан отилган ўқлар фонида Биньямин Нетаньяху Қуддусдаги қароргоҳини тарк этиб, Тель-Авивга жўнаб кетганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати ҳарбий қўмондони Муҳаммад ал-Дайф Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошланганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади.
LiveБарчаси