Биз доимо қўшнилар билан муносабатларни мустаҳкамлашга интиламиз – Пезешкиён
Олам
−
12:07
1646Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён қўшни давлатлар билан муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ўз маъмуриятининг устувор йўналишларидан бири экани ва бу масала ушбу ҳукуматда шиддат билан амалга оширилишини айтди. Бу ҳақда ИРНА хабар берди.
Пезешкиён кеча, 15 январь куни Теҳрондаги Меҳробод аэропортида Тожикистонга жўнаб кетиш олдидан нутқ сўзлар экан, тили ва тарихи муштарак бўлган қўшни Тожикистон давлатига сафари чоғида сув соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма ҳужжатлар имзоланиши, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, маданият, саноат, савдо, транспорт ва тоғ-кон саноати каби соҳаларда келишувлар бўлишини айтган.
“Биз бу мамлакат билан муносабатларимизни чуқурлаштиришга ҳаракат қиламиз”, деган у.
Масъуд Пезешкиён Россия ва Тожикистонга сафар Путин ва Раҳмоннинг расмий таклифига жавобан амалга оширилаётганини таъкидлади.
“Россияга сафари чоғида иқтисодий, илмий, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хавфсизлик масалаларини ўз ичига олган кенг қамровли стратегик ҳужжат ҳам имзоланади”, деган Пезешкиён.
Президент бошқа қўшни давлатлар билан ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича ҳужжатларни имзолаш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлар экан, Ироқ билан муносабатларни яхшилаш, тажриба алмашиш ва пировардида, Ироқ ва Эрон ўртасида мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни ошириш мақсадида ҳужжат имзоланишини маълум қилди.
“Минтақадаги транспорт, энергетика, маданият, илм-фан ва саноат соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш тенденцияси давом этар экан, биз муаммоларимизни ва Қўшма Штатлар амалга оширишга уринаётган босимни ҳал қила оламиз”, дейди у.
Маълумот учун, Эрон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи 15-17 январь кунлари давом этади, унда икки давлат ўртасида олий даражадаги учрашувлар ва музокаралар ўтказилади, кўплаб янги ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланади ва бошқа муҳим тадбирлар режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 январь куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён давлат ташрифи билан Тожикистонга келганди. Душанбе халқаро аэропортида уни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг шахсан ўзи кутиб олди ва юксак ҳурмат белгиси сифатида олий мартабали меҳмонни мамлакатга илк ташрифи билан самимий қутлади. Шундан сўнг, Пезешкиён Душанбедаги Исмоил Сомоний ҳайкалини зиёрат қилди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь