“Биз ақлдан озмаганмиз”. Медведев Россия ядровий урушни истамаслигини айтди

Олам

image

Россиянинг ядровий урушни бошлаш нияти йўқ. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев “Al Arabiya” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.  

“Биз буни ҳеч қачон рўй бермаслигини хоҳлаймиз. Россия раҳбариятида ақлдан озган одамлар йўқ”, деди у.

Медведевга кўра, ядровий қуролдан фойдаланиш фақатгина сўнгги чора сифатида кўрилади, лекин бу масала бўйича қарор қабул қилиш мезонлари “янги хавфлар” сабаб қайта кўриб чиқилган. Хусусан, бунда у НАТОни айблаб, альянснинг Украина билан боғлиқ можарога тўлиқ аралашганини таъкидлаган. Унга кўра, агар НАТО ҳарбий ҳаракатларни “қизитишдан” тўхтаса, уруш тугаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин ядровий қуролдан фойдаланиш тамойилларини ўзгартириш ва ядровий тўсиқ бўйича давлат сиёсати асосларини янгилашни таклиф қилиб, ядро қуролидан фойдаланишнинг янги шартларини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Медведев ядровий уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made