Бишкекда вояга етмаган қиз “самосуд” қилинди (видео)

Олам

image

Ижтимоий тармоқларда Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри Свердловск туманида 17 ёшли қиз вояга етмаган бошқа қизни “самосуд” қилгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Свердловск тумани Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.  

Қайд этилишича, калтаклаган қиз 17 ёшда бўлиб, унинг ёнида 19 ва 17 ёшдаги яна икки дугонаси ҳам бўлган. Улар ота-оналари билан бирга ИИБга олиб кетилган.

19 ёшли шахс вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Вояга етмаганларнинг ота-оналари эса фарзанд тарбиясига эътиборсизлик қилгани учун жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода вояга етмаган қизлар “самосуд” қилинганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Бишкек самосуд вояга етмаган қиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг