Бишкекда уч ҳафта ичида олтинчи марта мэр алмашди
Олам
−
27 Октябрь 2020
3400Бишкекда мэр вазифасини бажарувчи уч ҳафта ичида олтинчи марта алмаштирилди. Бу ҳақда Республика Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазирликнинг маълум қилишича, Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров Балбак Тулобоевни Бишкек мэри вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган.
Тулобоев шу муносабат билан Қирғизистон ҳукуматининг Иссиқкўл вилоятидаги ваколатли вакили лавозимини тарк этди. Бунгача у Қирғизистон пойтахти мэрияси аппаратини бошқарган.
Икки йил давомида Бишкек мэри бўлиб ишлаган Азиз Суракматов 6 октябрдаги тартибсизликлар фонида истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзган. Шундан сўнг "Халқ мэри" Жоошбек Коеналиев унинг вазифаларини бажаришга киришди. 7 октябрда шаҳар ҳокими вазифалари биринчи ўринбосар Алмаз Бакетаевга топширилди. 8 октябрда муниципалитетни 20 октябргача яна Суракматов бошқарган ва у ўз ваколатларини 2008-2010 йилларда пойтахтга раҳбарлик қилган Нариман Тюлеевга топширди. 22 октябрда Тюлеевнинг истеъфога чиқишини эълон қилди ва ваколатларни биринчи вице-мэр Бакетаевга топширди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 4 октябрь куни ўтказилган парламент сайловларидан кейин, 7 фоизлик минимум овозни тўплай олмаган партия тарафдорлари норозилик намойишларини бошлади. Бир неча кун давом этган намойиш ва тартибсизликлар ортидан Бош вазир Кубатбек Боронов ва унинг Ҳукумати истеъфога чиқди. Намойишчилар давлат идораларини эгаллаб олди.
Намойишлар авж олган паллада Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тан олмаслик ҳақида қарор қабул қилди.
Сооронбай Жээнбеков Бишкекда фавқулодда ҳолат жорий қилди ва пойтахтга ҳарбийлар киритилди. Бунинг натижасида вазият бироз тинчиди. Аммо намойишчилар Президентдан истеъфога чиқишини талаб қилди. Натижада 15 октябрда Жээнбеков халқига қарата ўқ узиб қон тўкмаслик учун истеъфо берди.
Унинг вазифасини вақтинча бажариши керак бўлган парламент спикери Канат Исаев бундан бош тортди. Натижада давлат раҳбари ваколати намойишлар ортидан Бош вазир бўлган Садир Жапаровга ўтди.
LiveБарчаси