Биринчи марта кўрганимдаёқ бўлажак Ван Дейк улғаяётганини айтгандим – россиялик мураббий
Спорт
−
10 Февраль 2025 12072 1 дақиқа
Россия Премьер-лигасининг вакили “Акрон” клуби бош мураббийи Заур Тедеев ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдириб, уни “Алания”га таклиф этмоқчи бўлганини айтди.
“Анатолий Юрьевич “Энергетик-БГУ”да яхши марказий ҳимоячи тайёрлаган, бу Абдуқодир Ҳусанов. Энди бу йигит “Манчестер Сити”да. Айтганча, мен уни “Алания”га олиб келмоқчи эдим. Илк марта мен уни анча аввал кўргандим ва ўшандаёқ уни ўз жамоамда кўришни истаганман. Ўша пайтдаёқ бўлажак Ван Дейк улғаяётганини айтгандим. Ҳозир Ўзбекистонда етишиб чиқаётган ўйинчилар даражасини Россияда ҳам кўришни истардим”, дейди “Акрон” бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Энергетик-БГУ” мураббийи Алексей Меркулов Ҳусановнинг “шаҳарликлар” таркибидаги дебют голи ҳақида гапирганди.
Live
Барчаси