Бири тоғдан, бири боғдан. Газ импорти бўйича рақамлар нега бир-бирига тўғри келмайди?
Жамият
−
21 Сентябрь 2023
72792023 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон газ импортини кескин ошириб, 2,6 млрд куб метр – 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 баробар кўп газ импорт қилган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботида маълум қилинди.
Ҳужжатга кўра, биринчи ярим йилликда газ қазиб олиш 9,6 фоизга ёки 2,51 млрд куб метрга камайиб, 23,6 млрд куб метрни ташкил этган. Шу вақт ичида 2,6 млрд куб метр газ импорт қилинган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 364 млн куб метрга кўпдир.
Статистика агентлиги эса январь-июнь ойларида Ўзбекистон 200 млн долларлик газ импорт қилгани ва бу ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 2,6 баробар кўплиги ҳақида маълумотларни тақдим этган.
Иқтисодиёт вазирлиги томонидан эълон қилинган кўрсаткичлар Статистика агентлигининг маълумотларидан анчагина фарқ қилади.
Шунингдек, агентликнинг ҳисоботида август ойида жами 3 924,6 млн куб газ қазиб олингани маълум қилинган. Газ қазиб олиш ўтган йилнинг августига нисбатан 391 млн кубга қисқарган. Йил бошидан ҳисоблаганда эса газ қазиб олиш 3 260,3 млн кубга камайган.
Июль ойида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов биринчи ярим йилликда давлат бюджети тақчиллиги ошишига газ импортининг кўпайиши сабаб бўлганини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ январь-август ойларида Ўзбекистон Хитойга 370,57 миллион долларлик табиий газ экспорт қилгани ҳақида хабар берилганди.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси