Биргина Тошкентда 239 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 5 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 793 (+239) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 239 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшаган 67 ёшли Х.К. (эркак), Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 61 ёшли Т.Б. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Қашқадарё вилоятида 22 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 6 нафар, жами 732 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 18 783 (+732) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8 839 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг