Бир киши узоқ вақт Президент бўлмаслиги керак – Тўқаев

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Конституцияга фақат бир марта етти йиллик муддатга президентлик қилиш имконини берувчи ўзгартиришлар киритилганина муносабат билдирди.

Унинг фикрича, бу “жуда муҳим ислоҳот”, бу “демократия сари дадил қадам”. Жаноб Тўқаевнинг фикрича, бир киши давлат раҳбари лавозимида узоқ вақт қолмаслиги керак.

Қозоғистон Президентининг сўзларига кўра, бу қарор “маълум хавф-хатарларга” эга, бироқ у бу “халқнинг порлоқ келажаги йўлида зарур” эканлигига ишончи комил.

“Гап шундаки, президентлик лавозимини бир киши узоқ вақт эгалламаслиги керак. Дунёдами, биздами, бир киши узоқ йиллар энг юқори лавозимни эгаллаб туриши на бу давлатга, на унинг раҳбарига ҳурмат келтирмайди”, дейди Қозоғистон Президенти Туркистон вилоятида бўлиб ўтган халқ йиғилишида.

Унинг фикрича, мамлакат ҳалол ва иқтидорли сиёсатчиларга йўл очиши керак. Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таъкидлашича, барча сиёсий ислоҳотлар “кучли президент – нуфузли парламент – ҳисобдор ҳукумат” тамойилини амалга оширишга ёрдам беради.

“Биз адолатли Қозоғистон қуришни бошладик... Мамлакатни бошқарадиган Президент малакали ва кучли бўлиши керак. Акс ҳолда, биз баъзи мамлакатларда бўлгани каби тартибсизликка тушиб қолишимиз мумкин. Бундай ҳолат эса халқимиз учун фожиага айланиши мумкин”, дея ишонтирган Тўқаев.

Қосим-Жомарт Тўқаев 17 сентябрь куни Конституцияга киритилган тузатишларни маъқуллади. Унинг ўзи президентлик сайловларини шу йилнинг кузида ўтказишни таклиф қилди. Сайлов 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. Жаноб Тўқаевнинг айтишича, президентлик муддатини ўзгартириш “ҳокимиятни монополлаштириш хавфини сезиларли даражада камайтиради” ва “давлат раҳбарининг миллий тараққиётнинг стратегик вазифаларини ҳал қилишга максимал эътибор қаратишини таъминлайди”.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг