“Билайн”нинг 91 нафар ишчиси карантинга олинди
Жамият
−
12 Май 2020
15995“Билайн” уяли алоқа компаниясининг 91 нафар ходими Тошкент вилоятида жойлашган карантин полигонида сақланмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Расмий хабарга кўра, Юқори Чирчиқдаги карантин полигонига қуйидагилар жойлаштирилган:
“Билайн” компаниясининг 91 нафар ишчиси;
Сэул–Тошкент чартер рейсидан 127 нафар фуқаро;
Ғишткўприк чегара постидан ўтган 218 нафар фуқародан 214 нафари;
Паркент туманидан уй карантинида бўлган 45 нафар фуқаро.
Юқори Чирчиқ карантин полигонида COVID-19 аниқланган 4 нафар фуқаро даволаш муассасаларига ўтказилди.
Юқори Чирчиқ ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидан невропатолог, травматолог, кардиолог, гинеколог, гастроэнтеролог Юқори Чирчиқ карантин полигонига фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун юборилди.
Пискент туманидан 10 нафар ҳамшира, 5 нафар кичик тиббий ходим Юқори Чирчиқ карантин полигонига сафарбар қилинди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь