“Билайн” ходими сабаб Тошкентнинг яна бир оилавий поликлиникаси карантинга ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62-сонли оилавий поликлиника карантинга ёпилди. Бу ҳақда бугун, 18 май куни Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков онлайн брифингда маълум қилди

“Учтепа туманидаги 62-сонли оилавий поликлиника “Билайн” компаниясида ишлайдиган, карантиндаги ходим поликлиникага келгани сабабли ёпилган.

Ўша куни сменада бўлган 11 нафар шифокор Юқори Чирчиқ тумани ва Ўртасарой аҳоли яшаш пунктидаги карантин зонасига юборилди. Қолган ходимлар уй шароитида карантинга олинган“, дейди Нурмат Отабеков.

Таъкидланишича, 62-сонли оилавий поликлиниканинг карантинга олинган ходимларининг бирортасида ҳозирча коронавирус аниқланмаган, улар фақатгина касалланган билан мулоқотда бўлгани учун 14 кун давомида карантин шароитида тиббий назорат остида бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Билайн“ компаниясининг 91 нафар ходими карантинга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

386

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг