Беш нафар ўзбек боксчиси халқаро турнирда кейинги босқичга йўл олди
Спорт
−
09 Февраль 2023
5838Айни кунларда Венгрияда бокс бўйича Иштван Бочкаи халқаро хотира турнири ўтказилмоқда. Турнирда кўпгина Ўзбекистон вакиллари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боряпти.
8 февраль кунги баҳсларда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилиб, улардан 4 нафари кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. -57 килограмда Самандар Холмуродов, -71 килограмда Камрон Турғунбоев, -80 килограмда Тўрабек Хабибуллаев ва Раҳматилло Бойматов жангларда зафар қучди. -67 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Бекзод Бекмуродов австриялик Гарри Гарсайдга имкониятни бой берди.
-54 килограмда Хўжаназар Нортожиев ва -92 килограмда Санжар Турсунов соғлиғидаги муаммолар сабаб рингга чиқа олмади.
Маълумот учун, Венгриядаги турнирга жами 13 нафар ўзбекистонлик жангчи жўнаб кетганди. Мусобақа 11 февралга қадар давом этади.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь