Беш нафар ўзбек боксчиси халқаро турнирда кейинги босқичга йўл олди

Sport

−

image

Айни кунларда Венгрияда бокс бўйича Иштван Бочкаи халқаро хотира турнири ўтказилмоқда. Турнирда кўпгина Ўзбекистон вакиллари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боряпти.

8 февраль кунги баҳсларда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилиб, улардан 4 нафари кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. -57 килограмда Самандар Холмуродов, -71 килограмда Камрон Турғунбоев, -80 килограмда Тўрабек Хабибуллаев ва Раҳматилло Бойматов жангларда зафар қучди. -67 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Бекзод Бекмуродов австриялик Гарри Гарсайдга имкониятни бой берди.

-54 килограмда Хўжаназар Нортожиев ва -92 килограмда Санжар Турсунов соғлиғидаги муаммолар сабаб рингга чиқа олмади.

Маълумот учун, Венгриядаги турнирга жами 13 нафар ўзбекистонлик жангчи жўнаб кетганди. Мусобақа 11 февралга қадар давом этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends