Беруний тумани ҳокими лавозимидан “учди”
Жамият
−
24 Октябрь 2023
11692Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокими Атабек Сапарбаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
Атабек Сапарбаев 2018 йилдан буён Беруний туманига ҳокимлик қилиб келаётган эди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Атабек Сапарбаев 2020 йилда Президент фармонига асосан “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган.
Маълум қилинишича, Нукус шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Сайлаубай Уснатдинов ҳам лавозимидан озод қилинган. У ушбу лавозимда 2021 йилнинг 19 январидан бери ишлаб келаётган эди.
Жўқорғи Кенгес хабарида ҳоким ва солиқ инспекцияси бошлиғининг нега лавозимдан олинганига изоҳ берилмаган.