Бензема мундиал стартини ўтказиб юбориши мумкин
Спорт
−
09 Ноябрь 2022
2683"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати бошланишига қадар жароҳатидан тузалмаслиги мумкин. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар берди.
Манба хабарига кўра, 34 ёшли футболчи жароҳати сабаб "қироллик клуби"нинг "Кадис"га қарши бўлажак ўйинида ҳам майдонга тушмайди. Катта эҳтимол билан Бензема Франциянинг ЖЧдаги илк ўйинини ўтказиб юборади.
"Уч ранглилар" гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинини 22 ноябрь куни Австралияга қарши ўтказади.
Ла Лиганинг жорий мавсумида тажрибали ҳужумчи 7 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Карим Бензема ўтган мавсум якунларига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилиб, "France football" нашрининг "Олтин тўп" мукофоти билан тақдирланганди.