Беларусь Россия билан чегарада йирик ҳарбий машғулот ўтказмоқчи

Олам

Беларусь Россия билан чегарадаги Витеб вилоятида жорий йилнинг 11 август куни режали ҳарбий йиғин бошлайди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги вакили Наталья Гаврусик маълум қилди.

Беларусда 35 ёшгача бўлганлар 25 кунлик тезкор ҳарбий машғулотга чақирилган. 

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, ҳарбий тайёргарликка эга захирадагиларни йиғинга чақириш Қуролли кучларда доимий амалга ошириладиган жараён. Шу билан бирга чақириқ қоғози келди дегани “йиғинга бориш керак дегани эмаслигини эслатган”. Гаврусик ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳужжатларини йиғиш ҳудудлардаги мудофаа бўлимларининг иши эканини таъкидлаган.

Ижтимоий тармоқларда Беларусь Россия билан чегарага оғир ҳарбий техникаларни жамлаётгани акс этган видеолар тарқалди. Танк ва БТРлар маҳаллий аҳолини ваҳимага солган.

Эслатиб ўтамиз, Минск чеккасидаги санаторийда “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг 32 нафар жангиси қўлга олинди. Яна бир россиялик Беларусь жанубида ушланган. Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари уларга нисбатан террорчилик акти уюштиришга уриниш айблови билан жиноий иш очган. Россияликлар 20 йилга қамалиши мумкин.

Расмий Москва россияликлар Беларусь орқали Туркияга кетаётганини, улар хусусий қўриқлаш компанияси ходимлари эканини айтиб чиқди. Хуллас, ҳар икки томон ўз важини айтди. Аммо иттифоқчи давлатлар муносабати сўнгги вақтларда яхши эмаслиги ҳеч кимга сир бўлмай қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Беларусь

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг