Россия Беларусга қўшин ташлади
Олам
−
15 Октябрь 2022
15219Россия ҳарбийларидан иборат биринчи эшелон қўшинларнинг қўшма гуруҳини тузиш учун Беларусга етиб келди. Бу ҳақда республика Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Минтақавий қўшинлар (кучлар) гуруҳи таркибига кирувчи россиялик ҳарбий хизматчиларнинг биринчи эшелони Беларусь Республикасига етиб келди. Ҳарбий хизматчиларни нон ва туз билан кутиб олишди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, ушбу қарор фақат Иттифоқ давлати чегарасининг “хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда” ташкил қилинмоқда ва “чегара ҳудудларида давом этаётган фаолият билан боғлиқ”.
Худди шу хабарда ҳарбий хизматчилар ва техниканинг келгани акс этган видео, шунингдек, Россия ҳарбий бўлинмаси қўмондони ўринбосари Виктор Смеяннинг изоҳи эълон қилинган.
“Биз Беларусь заминига етиб келдик. Қаршилов жуда илиқ, жуда ёқимли бўлди. Биз Беларусь Республикасига қардош беларусь халқига ёрдам бериш учун келдик, қўмондонликдан келган ҳар қандай топшириқни бажаришга тайёрмиз. Ҳамма жанговар кайфиятда”, деган ҳарбий.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Беларусь қўшма минтақавий қўшинлар гуруҳини жойлаштиришга келишиб олди. Мамлакат фуқароси Александр Лукашенко Украинанинг Беларусга қарши фронт очиши ҳарбий нуқтаи назардан ақлдан озиш эканини, аммо жараён бошланганини иддао қилган. Шунингдек, у икки давлатнинг қўшма минтақавий гуруҳи қаерга ва нима учун жойлаштирилишига ойдинлик киритмаган.
Аввалроқ Украинанинг Беларусдаги элчиси дабдурустдан Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга расмий Киев унга қарши урушга тайёрланаётгани ҳақида нота топширилганди. Аммо бунга ҳеч қандай асос келтирилмаган. Украина ТИВ эса бу ҳаракатга муносабат билдириб, бундай иддао ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ва ёлғонлигини маълум қилди.
LiveБарчаси