Россия Беларусга қанча аскарини жойлаштириши айтилди
Олам
−
17 Октябрь 2022
9938Тўққиз мингга яқин Россия ҳарбийлари қўшма қўшинлар гуруҳини жойлаштириш доирасида Беларусга жойлаштирилади. Бу республика Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Минтақавий қўшинлар гуруҳи таркибига кирувчи россиялик ҳарбий хизматчилар билан биринчи эшелон Беларусь Республикасига кела бошлади. Кўчириш бир неча кун давом этади. Умумий сони 9000 кишидан бироз кам бўлади”, дейди халқаро ҳарбий ҳамкорлик бўлими бошлиғи, вазир ёрдамчиси Валерий Ревенко.
Аввалроқ рус ҳарбийларининг биринчи гуруҳи Беларусга келгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Беларусь қўшма минтақавий қўшинлар гуруҳини жойлаштиришга келишиб олди. Мамлакат фуқароси Александр Лукашенко Украинанинг Беларусга қарши фронт очиши ҳарбий нуқтаи назардан ақлдан озиш эканини, аммо жараён бошланганини иддао қилган. Шунингдек, у икки давлатнинг қўшма минтақавий гуруҳи қаерга ва нима учун жойлаштирилишига ойдинлик киритмаган.
Бундан олдин эса Украинанинг Беларусдаги элчиси дабдурустдан Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга расмий Киев унга қарши урушга тайёрланаётгани ҳақида нота топширилганди. Аммо бунга ҳеч қандай асос келтирилмаган. Украина ТИВ эса бу ҳаракатга муносабат билдириб, бундай иддао ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ва ёлғонлигини маълум қилди.
LiveБарчаси