Лавров Лукашенко билан учрашишга отланяпти
Олам
−
19 Ноябрь 2020
4823Жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Минскга ишчи ташрифи давомида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Беларусь Президенти Александр Лукашенко ва унинг ҳамкасби Беларусь Ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан учрашади. Бу ҳақда бугун, 19 ноябрь куни Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
"25-26 ноябрь кунлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ва Беларусь ташқи ишлар вазирликларининг қўшма йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Минскка боради. Ташриф дастурига унинг Беларусь Президенти билан учрашуви ва ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири билан музокаралари киради”, дейди у.
Дипломатнинг сўзларига кўра, томонлар республикадаги вазиятни, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги муҳим масалаларни муҳокама қилмоқчи.
Бундан ташқари, музокараларда Европа Иттифоқи билан муносабатларнинг ҳолати, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг БМТнинг тинчликпарварлик операцияларида иштирок этиш имкониятлари, интеграция жараёнлари орқали Буюк Евроосиё шериклигини шакллантириш истиқболлари, шунингдек халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича ўзаро муносабатлар муҳокама қилинади.
"Учрашув якунлари бўйича қўшма ҳужжатларни, шу жумладан, 2021 йилги вазирликлараро маслаҳатлашувлар режаси ва кўриб чиқилган масалалар бўйича келишувларнинг муаммоларини акс эттирадиган идоралараро қарорни имзолаш режалаштирилмоқда", дейди Захарова.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир ой аввал, Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам Минскда меҳмон бўлиб, Алейсандр Лукашенко билан музокаралар ўтказган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь