Путин ва Лукашенко: Сирли муносабатлар ибтидоси
Таҳлил
−
17 Ноябрь 2020
17675Жорий йилнинг 9 августидаги президентлик сайловларидан сўнг Минск намойишлар ичида қолди. Лукашенко Россиядан ташқари барча давлатлар билан чегараларини ёпти. 20 йиллик муносабатларнинг зиддиятларга бой бўлганлигига қарамасдан, Минск яна Москва томон юзланди. Ҳақиқатан Лукашенконинг “аҳволи” оғир, Путин билан алоқалари сирли. Икки ўртадаги бундай мураккаб муносабатлар қаердан бошланган? Тўқсонинчи йиллар охирига келиб СССРнинг вориси ҳисобланган Россияда вазиятнинг оғирлашиши билан Ельциннинг ҳам имиджи тушиб борар эди. Ўша пайтда Минскдаги ёш Лукашенко зимдан нимани режа қилган ва ким унинг йўлига тўғаноқ бўлган? Шу саволлар юзасидан батафсил суҳбатлашамиз!
СССР қулаганидан сўнг Беларусда вазият қандай эди?
Лукашенко коррупция ва мафия тузилмаларига қарши шиддатли чиқишлари билан шуҳрат қозониб, 1994 йилда Беларусь Президентлигига сайловларда ғалаба қилди. Сайловолди чиқишларида биродар славян халқларининг интегратори қиёфасида гавдаланган, ёш ҳамда фаол сиёсатчи Совет тузумининг тикланишини орзу қилган ва янги дунёни СССРсиз қабул қилишни истамаган нафақат ўзининг ватандошлари, балки Россия халқи орасида ҳам яхшигина обрўга эга бўлаётганди.
Ўша пайтда Александр Лукашенко Россия ҳудудларини Беларусь провинцияларига қараганда кўпроқ айланиб чиқар ва шу билан бирга Россия-Беларусь иттифоқи интеграцияси тўғрисида таклифларни илгари сурар эди.
Россияда “аҳвол” оғирлашар... Ельциннинг капитализм томон йўналтирган иқтисодий сиёсати Россияни боргани сари ботқоққа тиқар, 1991-1998 йиллар оралиғида Россия ўзининг ялпи ички маҳсулотининг 40%ини йўқотган, ишсизлик ва инфилация даҳшатли тус олиб улгурган эди. СССР ҳақидаги ёрқин хотиралари ўчиб улгурмаган ҳарбийларга ва СССРга муҳаббати ҳали сўнмаган рус халқига “ҳаризма”си жуда яқин бўлган Лукашенкода Борис Ельциннинг заифлашуви даврида Россия ва Беларусь иттифоқига раҳбарликни қўлга киритиш имкони бор эди.
Чубайс бузғинчи
Александр Лукашенконинг Москва томон юришини Россия Федерацияси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Анатолий Чубайс музлатишга муваффақ бўлди. 1997 йилда беларуслар Лукашенкога икки мамлакат иттифоқини бошқаришга “де-юре” — рухсат берадиган шартномани россиялик ҳамкасбларига юборишади. Руслар ичида Чубайс ақлли чиқади ва шартномага ўзгартиришлар киритишни таклиф қилади. Ўзгартиришларга кўра, Россия Беларусь билан тенг ҳуқуқли федерация таркибида бўлиши керак эди, табиийки Лукашенконинг “хом хаёлларига” тўғри келмаган шартнома Минск томонидан рад этилади.
Кремлда янги қон
1999 йил 8 декабрда Ельцин ва Лукашенко Иттифоқ давлатини яратиш тўғрисида янги шартномани имзоладилар. Бу Лукашенко учун олдинга силжишдек кўринсада, уч ҳафта ўтар-ўтмас, кутилмаганда Борис Ельцин Владимир Путинни ўз вориси этиб тайинлайди ва Лукашенкони Кремлдаги курсини эгаллаш имкониятидан маҳрум қилади.
Ельцин кетди, бироқ Иттифоқ шартномаси қолди
Иттифоқ шартномасида икки давлатни босқичма-босқич бирлаштириш кўзда тутилган эди. Дастлаб давлат мустақиллиги, ҳудудий яхлитлик ва конститутцияни сақлаб колган ҳолда иқтисодий келишувлар, ташқи сиёсат ва ҳарбий соҳаларда яқинлалиш белгилаб қўйилган эди.
Чархпалак тескари айлана бошлади
Путиннинг келиши билан Лукашенко иттифоқ ғояси билан қизиқмай қўйди. Лукашенко ўзини интеграция “двигатели” сифатида кўришдан ва Кремлда ҳокимиятни эгаллаш орзусидан воз кечди. Бир сафар Путин ундан “Александр Григорьевич, нега Россия бўйлаб сайрларингизни тўхтатдингиз?”, деб сўраган эди. Лукашенко эса жим!
Эндиликда бу шартномадан фойдаланиш навбати Путин томонга ўтганди. Путин келганидан бошлаб “қўшниси”га босим ўтказа бошлади ва икки давлат фаол иқтисодий келишмовчиликлар томон қадам ташлади. Жумладан, Беларусга етказиб берилаётган газ ва нефть 2004,2007,2019 йилларда икки давлат раҳбарларининг ўзаро низоларига сабаб бўлган.
«Неправильные у вас расчеты! Мы имеем худшие условия, чем Германия! Вроде воевали против Германии вместе, а имеем такую ситуацию!»: Лукашенко публично спорит с Путиным и буквально требует снизить цену на газ pic.twitter.com/bbMBrTcEWa
— Дмитрий Смирнов (@dimsmirnov175) December 6, 2018
Беларусь энергетик хафсизлиги жуда паст, шу сабабдан энерго ресурсларни четдан импорт қилишга мажбур. Табиийки, Россия эса ҳар қадамда бундан фойдаланишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, Беларусь маҳсулотларини Россияга экспорт қилишда, жумладан 2006 йилда шакар, 2009 йилда сут ва 2014 йилда гўшт билан можаролари чиққан. Беларуснинг Россия бозорига боғлиқлигини ҳисобга олсак, Россиянинг эркаликлари доимий тус олиб туради. Мақсад эса битта — 1999 йилда имзоланган битимни ҳаётга тадбиқ этиш.
Жорий йилдаги қисқа туташувлар
Ўтган йиллар мобайнида Путин ва Лукашенко нефть ва газ нархини келишолмади. Шунда орага пишиқ Помпео қўшилди. АҚШ Давлат котиби жорий йилнинг февраль ойида Минскка ташрифи чоғида геосиёсий жиҳатдан Россия учун ўзига ҳос буфер ҳудуд бўлган Беларусни оғдириб олди. Натижада шу йилнинг баҳорига келиб Беларусь илк маротаба АҚШдан нефть сотиб олди.
Икки ўртадаги кескинликни Помпео қолиб, энди пандемия оширди. Коронавирус сабаб Россиянинг Беларусь билан чегарани ёпишини Лукашенко танқид қилди ва бу албатта, Москванинг ғашини келтирди. Бундан ташқари карантин чоралари доирасида Москва Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парадни кечиктирган бўлса, “катта оғасидан олдин ошга қўл узатган” Лукашенко Минскда ғалаба парадини белгиланган 9 майдан кечиктирмади.
COVID-19 сабаб кечикиб, 2020 йилнинг 24 июнь куни Москвада ўтказилган парадда Путин ва Лукашенко муносабатларидаги совуқчилик яққол кўзга ташланди. Маросим вақтида Лукашенко сафда Путин билан ёнма-ён туришни истамай, Қозоғистон Президенти Тўқаевнинг ёнига ўтиб кетади.
Россия таркибига йўлланма
Шу вақтгача Лукашенко сиёсий "манёвр”лар билан Москва босимига муносиб қаршилик қилиб келаётган эди. Лекин шу йилнинг 9 августида Беларусда ўтказилган Президентлик сайловларидан сўнг авж олиб, шу кунгача давом этаётган намойишлар Россия-Беларусь Иттифоқини вужудга келиши учун муҳит яратётгандек, гўё. Шу зайлда ўтаётган ҳар бир кун Лукашенконинг курсисини тобора хавфли тебратмоқда. Ҳокимият манбаси бўлган халқ эса ундан аллақачон воз вечган. Ғарбдан ҳам умид йўқ. Ягона савол — Путин қачон ва қандай йўл тутади?
Фаррухжон Муродқулов
LiveБарчаси