Беларусь Бош вазири Ўзбекистонга келяпти

Жамият

image

Бугун, 4 декабрь куни Беларусь Бош вазири Роман Головченко Ўзбекистонга келади. У амалий ташриф билан мамлакатда бўладиган ҳукумат делегациясига бошчилик қилади. Бу ҳақда Беларусь ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, эртага, 5 декабрь Самарқандда Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши, шунингдек, Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтади. 

“Роман Головченко ва унинг ўзбекистонлик мавқедоши Абдулла Арипов ўртасидаги иш учрашуви қизғин куннинг якуни бўлади”, дейилади Беларусь ҳукумати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида ўтаётган МДҲ саммити доирасида Беларусь резиденти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказганди. Кейинчалик Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларуснинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. 25 октябрь куни эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко билан учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Ўзбекистон Абдулла Арипов Беларусь Роман Головченко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг