Арипов Беларусь Бош вазири билан учрашди
Жамият
−
26 Октябрь 2023
4084Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация кеча, 25 октябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати порталида маълум қилинди.
Қайд этилишмча, учрашувда Ўзбекистон икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ўнинчи йиғилишини ҳамда иккинчи минтақалараро форумини Тошкентда ўтказишни таклиф қилди.
Шунингдек, музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда 1 миллиард долларга етказишга келишилган.
Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 25-26 октябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 октябрь куни Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрига етиб борганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь