Арипов Қирғизистонга борди (фото)

Жамият

image

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Қирғизистонга борди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, “Манас” халқаро аэропортида Абдулла Ариповни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бахит Торобоев кутиб олган. 

Арипов жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари мамлакат пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ ва Евросиё иқтисодий иттифоқ ҳукумати раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.

Мазкур йиғилиш доирасида икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Абдулла Арипов Манас Бахит Торобоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made