Бельгияда инсон суякларидан барпо этилган девор топилди

Олам

image

Бельгиянинг Гент шаҳрида олиб борилган қазишмалар пайтида археологлар инсон суяклари билан қопланган деворни топди. Бу ҳақда “Brusselstimes” хабар бермоқда.

Девор асосан катталар оёқларининг суякларидан иборат бўлиб, уларнинг орасидаги бўшлиқ бош суяклар билан тўлдирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қолдиқлар ХV асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади. Aрхеологлар "суяк девори"нинг қурилишини ХVII-ХVIII асрларга боғламоқда.

Олимлар деворлар черков қабристонини тозалаш пайтида, янги дафн қилиш учун жойлар бўшатилганда қурилган деб тахмин қилишмоқда. Tадқиқотчилардан бири Жаниқуе де Грисенинг айтишича, қабристонларни тозалашда суякларни шунчаки ташлаб юбориш мумкин эмас, шунинг учун улар скелет қолдиқларини сақлаш учун махсус жойлар қурган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бельгия Девор

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг