Байрутдаги портлашга алоқадор россиялик қўлга олинди

Олам

image

Ливан пойтахти Байрутдаги даҳшатли портлашга алоқадорликда гумон қилинган россиялик Игорь Гречушкин қўлга олинди. Бу ҳақда “Al Jazeera” мухбири Тимур Ажари Twitter саҳифасида маълум қилди.

Гречушкин Ливан ҳукумати ва Интерпол сўровига кўра, Кипр полицияси томонидан қўлга олинди.

Кипр ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари россияликни қидиришни бошлагани 5 август куни маълум бўлганди. Байрут бандаргоҳида вайронкор портлашга сабаб бўлган аммиакли селитра россиялик Игорь Гречушкинга тегишли бўлган “Rhosus” кемасидан мусодара қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Байрутда 4 август куни соат 18:00 ларда портлаш юз берди. Портлаш шаҳарнинг ярмига зарар етказди. 4 мингдан ортиқ одам жароҳатланди ва 300 минган зиёдроғи уйсиз қолди. 100 дан ортий жасад топилди.

Ливан кучишлатар тузилмалари портлаш пайвандлаш ишлари олиб борилаётганда содир бўлганини айтди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Байрут фожиаси

Баҳолаганлар

1408

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг