Байрам туфайли Тошкентдаги айрим йўллар ёпилади
Жамият
−
01 Сентябрь 2705 1 дақиқа
Бугун, 1 сентябрь куни шаҳрида жойлашган айрим йўллар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган ва шу сабабдан Маҳтумқули-Оҳангарон шоҳ кўчасидан Янги Ўзбекистон – 4P12 йўли кесишган чорраҳасигача, Чўлпон кўчаси бўйлаб, Янги Ўзбекистон-Миллий боғ кўчалари кесишган чорраҳасигача, Янги Ўзбекистон-Темирчи кўчалари кесишмасигача бўлган қисмида соат 17:00 дан 23:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.
“Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, ёндош ва айланма кўчалардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 августидан 30 августигача Чилонзор туманидаги Фарҳод кўчаси Шуҳрат чорраҳасидан йулнинг Чилонзор метро бекати чорраҳасига қадар бўлган қисми ёпилганди.
Live
Барчаси