Тошкентдаги кўча вақтинча ёпилди
Жамият
−
18 Август 3526 1 дақиқа
Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги йўл вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, иссиқлик тармоқлари қувурларини янгисига алмаштириш муносабати билан Чилонзор туманида Фарҳод кўчаси Шуҳрат чорраҳасидан Чилонзор метро бекати чорраҳасига қадар бугун, 18 августидан жорий йилнинг 30 августигача 10 кун муддатга йулнинг қатнов қисми ёпилади.
Йўловчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиш сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Обиҳаёт кўчасида иссиқ сув қувурлари алмаштирилиши муносабати билан транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.
Live
Барчаси