Байденнинг ўғлига қарши очилган даъво иши ёпилди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден ўғли Хантерни афв этганидан сўнг мамлакат суди унга қарши ноқонуний қурол сақлаш иши бўйича даъво ишини ёпди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Хабарга кўра, Делавэр округ судьяси Мареллен Норейка Хантер Байденга нисбатан ҳукм чиқишидан бир ҳафта олдин даъво ишини ёпган. У 25 йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин эди, бироқ биринчи марта жиноят содир этган шахс сифатида камроқ муддат олиши ёки бутунлай қамоқ жазосида қутулиши эҳтимоли юқори бўлган.

Прокурорлар Хантер Байденга қарши даъвони тугатишга қарши чиқиб, суд ҳужжатларида афв этиш ишни “гўё ҳеч қачон содир бўлмагандек” бекор қилмаслигини таъкидлаган.

Кичик Байденга кўра, у 2018 йилда гиёҳванд моддалар қарамлигида бўлган даврда Делавэр штатида қурол сотиб олиш учун федерал шаклда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмагани ҳақида ёлғон кўрсатмаси учун учта оғир жиноятда айбдор деб топилганди.

Адлия Вазирлиги махсус терговчиси Хантер Байден 1,4 миллион доллар солиқ тўламаганидан кейин Калифорнияда очилган даъво ишини бекор қилишга қарши чиқмоқда. Лос-Анжелесдаги округ судьяси Марк Скарси афв фармони расман қабул қилингандан сўнг ишни ёпишини маълум қилган. 

Бироқ Скарси Президентнинг ўғли сиёсий сабабларга кўра нишонга олингани ҳақидаги даъвосига танқидий ёндашган ва икки судья унинг ҳимоячилари томонидан шу каби келтирилган фикрларни рад этганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти жорий йилнинг 1 декабрь куни ўз ваъдаларидан воз кечиб, ўғлига сўнгги 11 йилдаги фаолияти учун тўлиқ федерал афв бериш ҳақида маълум қилганди. Бу эса Вашингтонда сиёсий тўполонни келтириб чиқарган. Бу қарор кўплаб демократлар ва республикачиларнинг танқидига учраган. Мазкур ҳолат Байденнинг 2025 йил 20 январда лавозимини тарк этишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда унинг меросига хавф солиши мумкин.

Моҳинур Каримова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Байден Хантер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг