Байденнинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байденнинг рейтинги мамлакат тарихидаги энг паст даражага тушиб кетди. Бу ҳақда Gallup тадқиқот хизмати томонидан ўтказилган сўров натижаларида сўз борди.  

Gallup веб-сайтида эълон қилинган сўров натижаларига кўра, Оқ уйнинг амалдаги раҳбарининг рейтинги 37 фоизга тушиб кетган.

Марказ сўнгги бир ярим йил ичида сиёсатчининг рейтинги 40 фоиз даражада бўлганини эслатган. Ўтган йилнинг июль ойида эса бу рейтинг 38 фоизга тушган.

Ташкилот охирги сўровини 2023 йил 3-25 апрель кунлари ўтказганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Франция Президенти Эммануэль Макроннинг рейтинги мамлакатда пенсия ислоҳоти сабаб бўлган оммавий норозилик намойишлари фонида сўнгги тўрт йилдаги энг паст даражага тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг