Байден яна “қовун туширди”. Бу гал у Хитой ва Канадани ажрата олмади (видео)

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 24 март куни Канадага ташрифи давомида мамлакат Бош вазири Жастин Трюдо билан қўшма матбуот анжуманида қатнашди. АҚШ етакчиси парламентга чиқиб гапираркан, нутқида Хитой ва Канада номларини адаштириб юборди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео “National Post” томонидан эълон қилинди.

Жо Байден Канадани Хитой билан адаштириб юбориши Канада парламентида ўтирганларнинг кулги ва қарсакларига сабаб бўлган.

“Бугун мен Хитойни очиқ гапиргани учун олқишлайман... Кечирасиз, мен Канадани олқишлайман. Биласизми... Хитой ҳақида нима деб ўйлайман. Лекин келинг, бу ҳақда ҳали гапирмайлик”, дея хатосини тўғрилашга уринган Байден.

Эслатиб ўтамиз, 80 ёшли Жо Байден сўнгги вақтларда бу каби хатоликларга тез-тез йўл қўймоқда. У Орегон штатидаги нутқи чоғида ўз фамилиясини ҳазил тариқасида “Бидден... Жо Бидден” деб нотўғри айтиб юборган эди. 2021 йилнинг март ойида, 2022 йилнинг январь ойида ҳамда жорий йилнинг 5 январь куни турли нутқ сўзларида янглишиб, Камола Харрисни “президент”, деб атаган эди.

Шунингдек, Байден собиқ Президентлар Дональд Трамп ва Барак Обама номида ҳам чалкашиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден қовун туширди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг