Байден "қовун туширганидан” кейин, ўзига янги фамилия топди (видео)
Олам
−
22 Апрель 2022
48681Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Орегон штатидаги нутқи чоғида ўз фамилясини ҳазил тариқасида “Бидден... Жо Бидден” деб нотўғри айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ Президенти инфратузилмани ривожлантириш ҳақида фикр билдирар экан, қурултойнинг маҳаллий вакилларига миннатдорлик билдиришга қарор қилган ва ҳар бирининг исмини алоҳида айтган. Бироқ вакиллик палата аъзоси Эрл Блюменауэр исмини нотўғри талаффуз қилган.
“Раҳмат сизларга Рон Уайден, Жефф Меркли ва Эрл Бем... Эрл... кечирасиз. Биламан. Мени ҳам Бидден... Жо Бидден деб аташингиз мумкин”, дейди Президент.
Аввалроқ, АҚШ етакчиси Жо Байден Россиянинг Украинага босқинини шарҳлаб, икки давлатни чалкаштириб юборган эди. Бундан ташқари, Украина аҳолисини “эронликлар” деб юборган. Яқинда эса Байден бўш жой билан қўл бериб кўришганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь