Байден вазирлик лавозимларига номзодларни тақдим этди
Олам
−
12 Декабрь 2020
3973АҚШда бўлиб ўтган Президентлик сайловларида ғолиб чиққан демократ Жозеф Байден кеча, 11 декабрь куни Делавэр штатидаги Уилмингтон шаҳрида бўлажак маъмуриятдаги вазирлик лавозимларига номзодларни тақдим этиб, унинг барча таклиф қилган шахслари тажриба ва янгича фикрлашга эга эканини таъкидлади. Бу ҳақда бир қатор Америка ОАВлари хабар бермоқда.
“Номзодларнинг баъзилари таниқли шахслар, баъзилари биринчи марта муҳим лавозимларни эгаллашади. Уларнинг барчаси мутлақо янги шароитда ишлайди ва мамлакат олдида турган янги муаммоларга жавоб бера олади. Уларнинг барчаси тажриба ва янгича фикрлашга эга. Аммо энг муҳими номзодлар бошқарув тизими қандай ишлаши кераклигини яхши билади”, дейди Байден.
Байден Том Вилсакни АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига номзод сифатида кўрсатди. Вилсак икки муддат Айова штати губернатори, Барак Обама маъмуриятида эса Қишлоқ хўжалиги департаменти раҳбари лавозимида ишлаган. Уй-жой ва шаҳарсозлик вазирига номзод – Огаё штати вакили Марша Фаж. Агар Сенат томонидан маъқулланса, у мамлакат тарихидаги иккинчи афроамерикалик бўлади. Фаж – АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг уй-жойларни бошқариш, қишлоқ хўжалиги, таълим ва иш билан таъминлаш масалалари билан шуғулланадиган қўмиталарининг аъзоси ҳисобланади.
Байден Оқ уйнинг собиқ маъмурияти раҳбари Денис Макдоноуни фахрийлар ишлари бўйича давлат котиби лавозимига ва шу маъмуриятда Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ ёрдамчиси Сюзан Райсни Оқ уйнинг ички сиёсат кенгаши раҳбари лавозимига номзод қилиб кўрсатди. Хитойлик мутахассис Кетрин Тай АҚШнинг савдо музокарачиси лавозимига номзод деб топилди. Жозеф Байден уни таништирар экан, савдо масалалари янги маъмурият учун асосий вазифалардан бири бўлишини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь