Байден ва Зеленский БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилиши кутилмоқда
Олам
−
18 Июль 2023
3268АҚШ ва Украина Президентлари Жо Байден ва Владимир Зеленский жорий йилнинг 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Бу ҳақда кеча, 17 июль куни тарқатилган юқори даражадаги ҳафталик дастурида маълум қилинди.
Юқори даражадаги халқаро тадбирда Эрон, Туркия ва Франциядан давлат раҳбарлари, Буюк Британия ва Германиядан ҳукумат раҳбарлари, Хитойдан эса Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари иштирок этиши режалаштирилган.
Россия номидан эса Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашиши, у 23 сентябрь куни чиқиш қилиши кутилмоқда.
Билдирилишича, мазкур дастур ҳозирча дастлабки вариант бўлиб, сентябргача айрим ўзгаришлар бўлиши мумкин.