Байден ва Макрон Россия-Украина борасида ўзларига катта баҳо берди 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан Украина атрофидаги вазиятни дипломатик йўл билан тартибга солиш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй хабар берган.  

“Улар россиялик ва украиналик ҳамкасблари билан яқинда бўлиб ўтган суҳбатларини юқори баҳолади ва дипломатик йўлдан олға боришни давом эттиришларини яна бир бор тасдиқлади”, дейилади Оқ уй матбуот хизмати баёнотида. 

Хабарга кўра, Байден ва Макрон дипломатик саъй-ҳаракатлардан ташқари, Россия Федерациясини жиловлашнинг келишилган йўллари ва вазият кескинлашган тақдирда Россия учун оқибатларига тайёр туришни муҳокама қилган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 7 февраль куни Макрон расмий ташриф билан Москвага борди ва у ерда Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Уларнинг учрашуви беш соатдан ортиқ давом этди. Эртаси куни Франция Президенти Киевга учиб, у ерда Украина раҳбари Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказди. 

Макрон ҳар икки томонни сўзда ҳам, амалда ҳам хотиржам бўлишга чақирган. У Путин ва Зеленский билан учрашувларидан сўнг Украинадаги вазият бўйича музокаралар олдинга силжиши мумкинлигини ҳамда Россия ва Ғарб ўртасидаги кескинликни пасайтириш учун аниқ амалий ечимлар мавжудлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден Макрон

Баҳолаганлар

486

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made