“Сиз Россия билан жанг қилишни хоҳлайсизми?” Макрон билан учрашувдан Путиннинг ҳафсаласи пирдек

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларда Москванинг асосий ташвишлари эътиборга олинмаганини айтди. Давлат раҳбари Кремлда Франция етакчиси Эммануэль Макрон билан бўлиб ўтган қарийб 6 соатлик музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида шундай баёнот берди. 

“Музокаралар чоғида биз узоқ муддатли ҳуқуқий хавфсизлик кафолатларини таъминлаш бўйича АҚШ ва НАТОга йўлланган Россия таклифлари бўйича фикр алмашишни давом эттирдик”, деган Путин ва Москванинг бу борадаги хавотирларини санаб ўтди.  

Унинг эслатишича, “бу таклифлар НАТОнинг кейинги кенгайишига йўл қўймаслик, альянс томонидан Россия чегараларида зарба тизимлари ва қуролларини жойлаштиришдан бош тортиш, шунингдек, блокнинг Европадаги ҳарбий салоҳияти ва инфратузилмасини "Россия-НАТО" таъсис акти имзоланган 1997 йилдаги  асосий ҳаракат ҳолатига қайтаришга оид учта асосий фикрни ўз ичига олади.

Россия Президентининг сўзларига кўра, “26 январь куни АҚШ ва НАТОдан олинган жавобларда, афсуски, марказий хавотирлар эътиборга олинмаган”. 

"Қолаверса, ғарблик ҳамкорлар яна бир бор шуни таъкидладилар: ҳар бир давлат ўз хавфсизлигини таъминлаш воситаларини эркин танлаш ва ҳар қандай ҳарбий иттифоқ ва иттифоқларга кириш ҳуқуқига эга. Аслида, биз бу билан ҳеч қачон баҳслашмаганмиз. Тўғри, альянс аъзоларининг ўзи ким истаса ўшани қабул қилишга мажбур эмаслар.

Бизга яхши маълумки, жаноб Президент [Макрон] Россияга биринчи навбатда Европа ва жаҳон хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун келган, бу борада БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сифатида бизнинг мамлакатларимиз ушбу хавфсизликни сақлашга алоҳида масъулияга эга”, дейди Путин. 

НАТОнинг “очиқ эшиклар” сиёсати ҳақида

Путин НАТОнинг “очиқ эшиклар” сиёсатини АҚШ ва бошқа қатор давлатлар томонидан хавфсизлик тамойилларининг бемалол талқин қилиниши деб атади. 

"Ушбу "очиқ эшиклар" сиёсати мутлақо эркиндир ва бизнинг фикримизча, кўплаб умумевропа ҳужжатларида мустаҳкамланган тенг ва бўлинмас хавфсизликнинг асосий принципи қоидасини талқин қилиш фақат АҚШ ва НАТОнинг алоҳида аъзолари томонидан талаб қилинади”, дейди Россия раҳбари.

Путин бу тамойил “бошқа давлатлар хавфсизлиги ҳисобига ўз хавфсизлигини мустаҳкамламаслик мажбуриятини ўз ичига олганини” эслатди. 

Унинг фикрича, "очиқ эшиклар” сиёсати деб аталадиган нарсага ишора қилиш ҳам жуда шубҳали. Россия раҳбари яна “1949 йилги Шимолий Атлантика шартномасининг 10-моддасига тўхталиб ўтди, унда аъзо давлатлар НАТОнинг бошқа барча аъзолари билан келишилган ҳолда бошқа Европа давлатларини, Европа хавфсизлигига маълум ҳисса қўшиши мумкин бўлган давлатларни иттифоққа таклиф қилишлари мумкинлиги кўрсатилган. 

"Аммо, бундан альянс кимнидир қабул қилишга мажбур деган хулоса чиқмайди. Майли", дейди Путин.

Шу билан бирга, у “улар ҳали ҳам НАТО тинч ва соф мудофаа ташкилоти эканлиги ҳақидаги далиллар билан Россияни ишонтиришга ҳаракат қилишаётганини” таъкидлади. 

"Бу қай даражада ҳақиқат эканлигини кўплаб давлатлар фуқаролари ўз тажрибасидан кўришди. Мен Ироқ, Ливия, Афғонистонни назарда тутяпман, БМТ Хавфсизлик Кенгаши рухсатисиз Белградга қарши тегишли кенг кўламли ҳарбий операция. Бу воқеа тинч ташкилот амалга ошириши мумкин бўлган нарсадан йироқ", деди Путин.

Путин НАТО Украинани қурол-яроғ билан таъминлаётганига ҳам эътибор қаратган.

“НАТОга аъзо мамлакатларнинг ўзлари Украинани замонавий қурол турлари билан таъминлашда давом этмоқдалар, Украина армиясини модернизация қилиш учун катта молиявий ресурслар ажратмоқдалар, ҳарбий мутахассислар ва инструкторларни жўнатмоқдалар",  дейди Путин. 

Унинг сўзларига кўра, у буларнинг барчаси ҳақида Макрон билан учрашувда гапирган.

Унинг эслатишича, НАТОнинг ҳарбий стратегиясида Россия тўғридан-тўғри хавфсизликка асосий таҳдид ва рақиб деб аталади.

“НАТО бизни душман сифатида белгилади. Қолаверса, ўз ҳарбий инфратузилмасини чегараларимиз яқинига кўчиргач, НАТО ва унга аъзо давлатлар бизга қуролли кучларни қаерда ва қандай жойлаштиришни бироз ўргатиш, режали маневр ва машқларни ўтказмасликни талаб қилиш мумкин,  деб ҳисоблайди”, деб хулоса қилади Путин. 

"Москванинг тажовузкор хатти-ҳаракати" ҳақида

Путиннинг таъкидлашича, Москванинг "тажовузкор хатти-ҳаракати" ҳақидаги айбловлар мантиққа тўғри келмайди, чунки Россия чегараларига айнан НАТО яқинлашган, аксинча эмас. 

Унинг таъкидлашича, Россия "НАТОнинг шарқда янги аъзолар орқали кенгайишига қатъиян қарши, чунки бу Россия Федерацияси учун умумий хавф туғдиради". 

"Биз НАТО томон ҳаракат қилмаяпмиз, аммо НАТО биз томонга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун Россия ўзини агрессив тутмоқда дейиш, ҳеч бўлмаганда, мантиққа тўғри келмайди. Биз қайсидир чегарага келдикми?Лекин НАТО инфратузилмаси бизга яқинлашди", дейди Путин.

Россия раҳбари, хусусан, Украинанинг НАТОга қабул қилиниши хавфига ишора қилди. У Европа давлатлари, жумладан Франция Қримни Украинанинг, Москвани эса Россиянинг бир қисми деб билишини эслатди. 

"Агар бу вазиятни ҳарбий йўл билан ўзгартиришга уринишлар қилинса ва Украинанинг доктринавий ҳужжатларида Россия душман эканлиги, Қримни ҳарбий йўл билан қайтариш мумкинлиги кўрсатилган бўлса, тасаввур қилинг-а, Украина НАТО аъзоси. Бу Россия ва НАТО ўртасида ҳарбий қарама-қаршилик бўлишини англатади. НАТО билан курашишимиз керакми? Аммо саволнинг иккинчи қисми ҳам бор: сиз Россия билан жанг қилишни хоҳлайсизми? Франция Россия билан жанг қилишини хоҳлайсизми? Лекин шундай бўлади!", дейди Путин.

Президентнинг таъкидлашича,  Россия Федерациясининг ташвиши "умумий Европа хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар билан ҳам боғлиқ".

Хавфсизлик кафолати таклифлари ҳақида

Путиннинг ишончи комилки, хавфсизлик кафолатлари бўйича Москва АҚШ ва НАТОга юборган барча таклифлар амалга ошиши мумкин. 

Путиннинг сўзларига кўра, бу кўп соатлик музокараларни талаб қиладиган мураккаб масалалар мажмуасидир. Россия етакчисининг таъкидлашича, у Киевда бўлиб ўтадиган музокараларда Макрон учун қанчалик қийин бўлишини тушунади.  

"У ерда осон саволлар йўқ. Киевда унга осон бўлмайди. Украина раҳбарияти билан маслаҳатлашгандан сўнг, биз ҳам қўнғироқ қилиб, қандайдир фикр-мулоҳазаларни оламиз. Украинанинг ҳозирги раҳбарияти нимани мақбул деб ҳисоблайди, нимани қабул қилиб бўлмайди? У қандай ҳаракат қилишига қараб биз кейинги қадамларимизни қурамиз”, дейди Путин. 

Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Россия агрессиясига қарши олдиндан кўрилган чора сифатида АҚШ Польшага расман ўз қўшинларини киритди.

Сўнгги пайтларда Россия-Украина можароси жиддий тус олган. Бир томонда Киевни қўллаётган АҚШ ва НАТО турган бўлса, бошқа томонда ҳарбий тайёргарликларни бошлаб юборган Россия турибди. 

Украинанинг тарафини олиб АҚШ Киевга 200 миллион доллар миқдоридаги, қарийб 500 тонна қурол-яроғ, 300 та Жевелин танкка қарши ўточар техникалари ва 5 та МИ-17 вертолётини етказиб берганини билдирган. Бундан ташқари, 8 500 нафар ҳарбийни Шарқий Европага юбориш учун шай ҳолда ушлаб тургани ҳақида маълум қилган. 

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эса Украинага элита бўлинмасининг 30 нафар ҳарбий хизматчисини, 2 000 та танкка қарши ракета ва қурол-яроғ юборилгани ҳақида хабар берган. 

Бошқа томондан Россия, Украина баҳонасида “бурни тагига” тиқилиб олаётган НАТОнинг Шарқий Европа томон силжиб келишини қоралаб, унга қарши ўз ҳудуди ва Беларуснинг Украина билан чегарадош ерларида 100 000 дан ортиқ қўшин ва ҳарбий техникалар тўплаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

795

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made