Байден Тайванга 571 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни буюрди
Олам
−
21 Декабрь
1308АҚШ Президенти Жо Байден Тайванга 571,3 миллион долларгача бўлган ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисида кўрсатма берди. Бу ҳақда кеча, 20 декабрь куни Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатга кўра, АҚШ етакчиси Давлат котиби Энтони Блинкенга Мудофаа вазирлигининг мудофаа маҳсулотлари ва хизматларини, шу жумладан ҳарбий тайёргарлик ва таълим хизматларини ажратиш ваколатини берган. Шунингдек, ҳарбий ёрдам Тайванга кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш доирасида амалга оширилади ва умумий миқдор 571,3 миллион долларгача етиши мумкин.
Маълумот учун, Тайвань 1949 йилда Чан Кайши (1887-1975) бошчилигидаги гоминдан қўшинларининг қолдиқлари Хитой фуқаролар урушида мағлубиятга учраганидан кейин оролга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшандан бери Тайбэйда коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутлари сақланиб қолган. Пекиннинг аксарият давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган расмий позициясига кўра, бу ХХР вилоятларидан бири. Қўшма Штатлар "ягона Хитой" сиёсатини оғзаки тан олган ҳолда, Тайбэй маъмурияти билан алоқаларни давом эттирмоқда ва оролни қурол-яроғ билан таъминламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Тайванга F-16 қирувчи самолётлари учун эҳтиёт қисмлари ва радарларни 385 миллион долларга сотишни маъқуллагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси