Байден Пенсильванияда етакчиликни қўлга олди

Олам

image

Демократлар партиясидан АҚШ Президентлигига номзод Жой Байден овозлар сони бўйича Пенсильвания штатида етакчиликни қўлга олди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.  

Бундай натижа Аллегейни округида овоз берган сайловчилар бюллетенларини қайта санашда қайд этилган.

Округ губернатори Рич Фицджеральд тўққиз мингдан ортиқ овоз ҳисобланганлигини таъкидлади. Унга кўра, 7300 сайловчи Байденни қўллаб-қувватлаган, қолганлари Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампни.

Шундай қилиб, демократ Оқ уйнинг амалдаги раҳбари билан 27 130 овоз билан бўшлиқни оширишга муваффақ бўлди.

Fox News маълумотларига кўра, ҳозиргача Байден 264, Трамп эса 214 сайловчининг овозини олган. Шу билан бирга, Байден саноқ давом этаётган Аризонадан 11 овоз олди. Бундан ташқари, ҳозирги пайтда Жоржия (16 сайловчи), Пенсильвания (20 сайловчи), Шимолий Каролина (15 сайловчи) ва Невада (6 сайловчи) штатлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ сайлов Байден

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг