Байден Парижга боради
Олам
−
30 Май
3983AҚШ Президенти Жо Байден келаси ойда Францияга боради. Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэль Макроннинг матбуот хизмати хабар берди.
“Макрон 8 июнь куни Байден ва унинг рафиқаси Жиллни қабул қилади. Иккала Президент ҳам Франция ва қитъани фашистлар Германиясининг ишғолидан озод этилганига 80 йил тўлганда Европага уруш қайтган бир вақтда Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш зарурлигини муҳокама қилади”, дейилади хабарда.
Ушбу кун муносабати билан бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этиши кутилаётганлар орасида Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам бор.
Байденнинг давлат ташрифи Франция ва AҚШ ўртасида халқаро воқеалар – келаси ой Италияда бўлиб ўтадиган G7 саммити ва июль ойида Вашингтонда бўлиб ўтадиган НAТО саммити олдидан жаҳон инқирозлари бўйича “мувофиқлаштириш" имконини беради.
“Муҳокамалар иқлим билан боғлиқ масалаларни ҳам ўз ичига олади ва икки томонлама ҳамкорликни, хусусан, иқтисодий, космик ва ядровий соҳаларда мустаҳкамлашга қаратилади”, дейилади баёнотда.
Маълумот учун, Макрон ва унинг рафиқаси Бригетте 2022 йил декабрда AҚШга давлат ташрифи билан борганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Макрон Россия-Украина можароси пайтидаги саъй-ҳаракатлари учун мукофотланганди.
Муҳаммаджон Ҳайдаралиев
LiveБарчаси