Байден NASA раҳбари лавозимига ўзи билан тенгдош номзод кўрсатди
Олам
−
20 Март 2021
2802АҚШ Президенти Жо Байден NASA раҳбарлигига собиқ конгрессмен Билл Нельсон номзодини таклиф қилди.
"Космик ва илм-фан тўғрисидаги қонун лойиҳаларининг аксариятига унинг ҳиссаси қўшилмоқда. Сенатда у бизнинг космик дастуримизнинг асосий сенатори сифатида танилган эди", дейилган Оқ уй баёнотида.
Маълумот ўрнида, NASA директори лавозими АҚШ Сенати томонидан тасдиқланиши керак. Номзод кўрсатилгандан кейин Сенатнинг профил қўмитаси маъқуллаши керак, сўнг Вакиллар палатасида овоз бериш жараёни амалга оширилади.
78 ёшли Билл Нельсон ҳуқуқшунос ва сиёсатчи. У космосга учган иккинчи конгрессмен ҳисобланади.
Парвоз 1986 йилда амалга оширилган. Ҳозирда Нельсон NASA'нинг Маслаҳат кенгаши аъзоси ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь