Қария Байден самолётга чиқаётиб уч марта қоқилиб тушди (видео)

Олам 21872

Кеча, 19 март куни АҚШ Президенти Жозеф Байден Air Force One самолёти бортига кўтарилаётиб уч марта қоқилиб тушди.

Видео лавҳадан кўринишича, Байден трапдан тезлик билан кўтарила бошлаган, аммо қоқилиб тушган, сўнгра ўрнидан туриб қадам босиб яна қоқилган. Бир марта эса ҳатто зинага тиззаси билан тушган.

Шундан кейин тутқичларни икки қўллаб ушлаган АҚШ Президенти самолёт бортига кўтарилиб олган

Жума куни Байден Жоржия штатига ташриф буюриши режалаштирилган эди.

Маълумот учун, 78 ёшдаги Жо Байден АҚШ тарихидаги энг кекса ёшда сайланган Президент ҳисобланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 669
Рейтинг: 3
Теглар
t
×