Байден инаугурация маросимигача соғаядими?
Олам
−
30 Ноябрь 2020
4856Россиялик ортопед-жарроҳ Владимир Хорошев оёғини синдириб олган АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байденнинг ҳозирги аҳволини баҳолади.
Хорошевнинг сўзларига кўра, Байденнинг реабилитацияси учун тахминан уч ҳафта вақт талаб этилади. Уч ҳафтадан кейингина Байден қўлтиқтаёқ орқали юра олиш имкониятига эга бўлади.
Шифокор, шунингдек, Байденнинг ёши унинг инаугурация маросимигача соғайиб кетишига тўсқинлик қилмаслигини айтган.
Жарроҳ 78 ёшли сиёсатчининг аҳволи тўлиқ тикланишига шубҳа қилмаслигини таъкидлаган.
Аввалроқ, Жо Байден ити билан ўйнаётганда тойиб кетиб, ўнг оёғи суягини синдириб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Асосий номзодлар демократ Жо Байден ва республикачи Дональд Трамп эди. АҚШнинг етакчи оммавий ахборот воситалари сайловларда Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Трамп эса буни тан олишни хоҳламаяпти. Инаугурация маросими 2021 йилнинг 20 январида ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь