Байден G7 саммитига Россияга қарши санкция ва Украина хавфсизлиги бўйича келишув билан келди
Олам
−
13 Июнь
4807АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 12 июнь куни Air Force One самолётида Италиянинг Бриндизи шаҳридаги халқаро аэропортга G7 давлатлари етакчилари саммитида иштирок этиш учун келди. Бу ҳақда “Америка Овози” хабар берди.
У Россияга қарши янги санкциялар, Украина учун янги икки томонлама хавфсизлик келишуви билан келди. Бироқ Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда ҳеч қандай ютуқ бўлмади.
“ҲАМАСнинг таклифга муносабатини кўриб чиққач, Қўшма Штатлар воситачилар Миср ва Қатар билан ишламоқда. Таклиф этилаётган ўзгаришларнинг кўпи кичик ва кутилмаган эмас. Бошқалари БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясида белгиланганидан сезиларли даражада фарқ қилади”, деган Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Италияга кетаётган Президент самолёти бортидаги журналистларга.
Байден Италияга учар экан, АҚШ Молия вазирлиги Россияга яримўтказгичлар сотувчи шахслар ва компанияларга, шу жумладан Хитойда жойлашган компанияларга нисбатан янги санкцияларни эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Италияда бўлиб ўтадиган G7 саммитида Киевнинг шошилинч гуманитар, энергия ва барқарорлик эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш учун Украинага 242 миллион фунт стерлинг (тахминан 309 миллион доллар) ажратмоқчи экани хабар қилинганди.
LiveБарчаси