Буюк Британия G7 саммитида Украинага 300 млн доллардан ортиқ маблағ ажратади

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Италияда бўлиб ўтадиган G7 саммитида Киевнинг шошилинч гуманитар, энергия ва барқарорлик эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш учун Украинага 242 миллион фунт стерлинг (тахминан 309 миллион доллар) ажратмоқчи. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукуматининг расмий баёнотида маълум қилинди.

“Ушбу молиялаштириш Буюк Британиянинг Украина билан давом этаётган халқаро бирдамлигини ва Россия тажовузкорлиги натижасида юзага келган шошилинч эҳтиёжларга нисбатан мослашувчанлигимизни намойиш этади”, дейилади баёнотда. 

Шунингдек, Россиянинг ўққа тутишидан жабр кўрган Украинанинг энергетика инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини ҳам таъкидлаб ўтилган. Билдирилишича, Сунак ҳукуматининг G7 саммитидаги устувор вазифаси ҳамкорлар билан Украинани қўллаб-қувватлаш учун музлатилган Россия активларидан қандай фойдаланишни келишиб олишдан иборат.

“Le Monde” газетасининг ёзишича, G7 давлатлари Россиянинг музлатилган активлари ҳисобига Украинага 50 миллиард доллар ажратишга келишиб олган. Тахминларга кўра, Киевга бу пуллар кредитга берилади ва Украина уни Россия Марказий банкининг Ғарб мамлакатларида жойлашган активларидан ўтказилган фоизлар ҳисобидан тўлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made