Байден бир йилда қанча даромад қилган?
Олам
−
19 Апрель 2023 12224 1 дақиқа
Оқ уй маъмурияти АҚШ Президенти Жо Байденнинг 2022 йилги оилавий даромади ҳақида ҳисобот ҳамда Давлат раҳбари ва биринчи хоним Жилл Байденнинг қўшма солиқ декларациясини эълон қилди. Ҳужжат Оқ уй сайтига жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, ўтган йили Байден ва унинг рафиқаси 579,5 минг доллар ишлаб топган. Шундан 170 минг долларга яқин маблағ 23,8 фоиз даромад солиғи ставкасида давлатга тўланган.
Бундан ташқари, улар йигирма хил хайрия ташкилотларига 20 минг доллар хайрия қилган. Унинг энг катта миқдори (5 минг доллар) болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи "Бо Байден" жамғармасига топширилган.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь