Байден бир йилда қанча даромад қилган?

World

image

Оқ уй маъмурияти АҚШ Президенти Жо Байденнинг 2022 йилги оилавий даромади ҳақида ҳисобот ҳамда Давлат раҳбари ва биринчи хоним Жилл Байденнинг қўшма солиқ декларациясини эълон қилди. Ҳужжат Оқ уй сайтига жойлаштирилди

Ҳужжатга кўра, ўтган йили Байден ва унинг рафиқаси 579,5 минг доллар ишлаб топган. Шундан 170 минг долларга яқин маблағ 23,8 фоиз даромад солиғи ставкасида давлатга тўланган.

Бундан ташқари, улар йигирма хил хайрия ташкилотларига 20 минг доллар хайрия қилган. Унинг энг катта миқдори (5 минг доллар) болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи "Бо Байден" жамғармасига топширилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends