Байден Американинг асосий душманини маълум қилди
Олам
−
07 Июнь 2021
17329АҚШ Президенти Жо Байден Америка учун асосий террорчилик таҳдиди нима эканини маълум қилди. Унга кўра, оқ танлиларнинг устунлик сари интилиши Американинг асосий душманидир.
“Разведка ҳамжамиятининг фикрига кўра, бугунги кунда ватанимиз учун асосий таҳдид ИШИД ёки “Ал-Қоида” террористик ташкилоти эмас, балки оқ танлиларнинг устунлик ҳаракатидир. Нафратни енгиб бўлмайди, у шунчаки яширинади. Нуфузли одамлар унга озгина кислород беради ва у яширинган жойидан чиқиб, гўё умуман йўқ бўлиб кетмагандай, яна ўзини намоён қилади. Биз нафрат учун бошпана беролмаймиз ва бермаслигимиз ҳам керак”, деган Америка раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, у икки ҳафта олдин “COVID-19 пандемияси пайтида нафратга қарши жиноятлар тўғрисида”ги қонунни имзолаган. Шунингдек, Байден унинг маъмурияти “даҳшатли нафрат жиноятлари оқибатида ички терроризм ва зўравонликка қарши кенг стратегияни тақдим этишини” маълум қилган.
Маълумот ўрнида, ўтган йил 25 май куни Миннеаполисда 46 ёшли америкалик Жорж Флойд собиқ полициячи Дерек Шовен томонидан ўлдирилганди. Интернетда собиқ полициячи Флойднинг бўйнига тиззасини босган ва у нафас ололмаётганини такрорлаган видеоролик кўплаб америкаликларнинг ғазабига сабаб бўлганди. Полиция шафқатсизлигига қарши норозилик намойишлари Миннеаполисни, кейин Американинг бошқа шаҳарларини қамраб олган ва ҳатто, АҚШ ташқарисига ҳам тарқалганди.
Бир қатор шаҳарларда норозилик намойишлари тартибсизликларга, бузғунчилик ҳаракатларига, дўконларни ёқиш ва талон-торож қилишга, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувларга олиб келган. Собиқ полициячи Дерек Шовен қасддан одам ўлдириш, шунингдек, эҳтиётсизлик туфайли Флойднинг ўлимига сабабчи бўлганликда айбдор деб топилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь