Байден АҚШда умуммиллий ниқобли режим жорий этиши мумкин – ОАВ

Олам

image

Демократ Жозеф Байден Президентликка киришганидан сўнг, дарҳол АҚШда умуммиллий ниқобли режимни эълон қилмоқчи. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб,  “Fox News” телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Байден ҳар бир штатда губернаторлар кўмаги билан мажбурий ниқоб тақишни таъминлашни режалаштирмоқда. Агар губернаторлардан бирортаси бу ишдан норози бўлса, бўлғуси Президент бундай режимни сайлов округлари билан алоҳида музокара қилади.

Қайд этилишича, АҚШ қонунчилигига кўра, ҳар бир штат ва туман ўз карантин чекловларини қўйишга ҳақли. Вашингтон уларни кўрсатмалар асосида ўрнатишга ҳақли эмас.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони бўйича Қўшма Штатлар дунёда биринчи ўринда туради. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда коронавирус инфекциясининг 9,8 миллиондан ортиқ ҳолати қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ коронавирус Байден

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг